Оҳангарон туманида “Прокурор ва тадбиркорлар” учрашуви ўтказилди.
Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқларни аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Оҳангарон туманида “Прокурор ва тадбиркорлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда туман прокурори, туман ҳокими ўринбосари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази туман бўлинмаси раҳбари, Оҳангарон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири ва бошқа мутассадди ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.
Бунда 15 нафар маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ўрганилди.
Ечими юзасидан тегишлилиги бўйича мутассадди ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
30.08.2021
10:32