ССП раисининг Греция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашуви
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Савдо-саноат палатасида ССП раиси A.Икрамов ва Греция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргохи Москва шаҳрида) Е.Нассика ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, шунингдек, Ўзбекистон ва Греция ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида хорижий меҳмонларга мамлакатимизнинг иқтисодий имкониятлари ва сармоявий салоҳияти ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистонда ҳунармандчиликни ривожланаётганлиги ва ушбу йўналиш икки томонлама ҳамкорлик учун яна бир имконият эканлигига алохида эътибор қаратилди.
Ўз навбатида, Греция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Е.Нассика сўнгги йилларда Греция ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда ижобий динамика кузатилганини қайд этди. Иқтисодиёт ва маданият соҳасидаги алоқалар сезиларли даражада кучайганини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, Тошкент-Афина, Самарқанд-Салоникига ҳаво алоқаларини ўрнатиш зарурлиги муҳокама этилди, бу эса ўз навбатида ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтиришга ёрдам беради.
Тадбир сўнгида томонлар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш мақсадида келгусида ҳамкорлик қилишларига умид билдиришди.
09.09.2021
11:18