Ёшларга махсус сертификатлар топширилди
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Чирчиқ шаҳрида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил этилган навбатдаги 9-гуруҳ битирувчи ёшларига сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида Чирчиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфдаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари иштирок этишди ва улар томонидан ўқув курсни муваффақиятли тамомлаган 22 нафар ёшларга сертификатлар топширилди.
Энди ёшлар сертификатларга асосан имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари мумкин.
10.09.2021
08:51