Оқолтин туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Давлатимиз раҳбарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти прокуратураси органлари томонидан мунтазам сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Сирдарё вилояти прокурори Оқолтин туманида ўтказилган сайёр қабул давомида 64 нафар фуқаролар иштирок этди. Улардан 23 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 14 таси қаноатлантирилди, 1 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда 8 та мурожаат ижроси назоратга олинди.
Учрашув сўнгида, “Ёшлар дафтари”га киритилган 3 нафар ёшга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўзини-ўзи банд қилиши учун мотокультиватор ва тикув дастгоҳлари ҳамда 4 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномалари олиш учун тўлов сертификатлари берилди.
Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафар аёлга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўзини-ўзи банд қилиши учун кредит ажратиш тўғрисидаги сертификатлар топширилди.
Вилоят прокурорининг сайёр қабуллари давом этмоқда.
13.09.2021
09:37