• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Қашқадарё вилоятида тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топилмоқда.

    Президентимизнинг яқинда тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқоти давоми сифатида жорий йилнинг 12 август куни Қарши шаҳрида вилоят ҳокими ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари иштирокда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

    Мулоқот давомида тумандаги тадбиркорлар онлайн қатнашди.

    Вилоят ҳокимига мурожаат қилган Деҳқонободлик тадбиркор муаммоси бир неча дақиқалар ичида  ўз ечимини топди.

    Оилавий тадбиркорликни ривожлантирган Деҳқонободлик тадбиркор Ражимбек Ғўччиев вилоят ҳокими Зоир Мирзаевга мурожаат қилиб, 2020 май ойида М39 халқаро автомобил йўли ёқасида “Чори Ашур бобо” хусусий корхонасини ташкил қилиб, чойхона очганини, чойхонасида 4 та янги иш ўрни яратганини, келажакда яна янги иш ўринлари яратиш нияти борлигини айтиб, катта йўлдан Сурхондарёга ўтиб-қайтаётган машиналарнинг чойхонага кириши учун қайрилиб олиш йўли, яъни бетон тўсиқдан йўл очиш учун рухсат сўради.

    Вилоят раҳбари вилоят автомобиллар йўллари бошқармаси бошлиғига бу ҳақда топшириқ бериб, эртагаёқ тадбиркорга йўл очиб бериш лозимлигини билдирди.

    Худди шундай яна бир  Деҳқонободлик тадбиркор Ваҳоб Норсафаров вилоят ҳокими ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори Ботир Аҳмедовга мурожаат қилиб, туманда 168 ўринли болалар боғчаси ташкил қилганини, аммо Президент фармонида тилга олинган субсидия масаласи ҳамон ҳал этилмаётганини айтди.

    Тадбиркорнинг айтишича, Президент фармонида тилга олинган субсидия масаласи Вазирлар Маҳкамаси қарорида тилга олинмагани сабаб, Мактабгача таълим вазирлиги тадбиркорнинг ўз мулкидан ташкил қилган боғчасида фаолият юритуви ишчиларининг ойлик маоши учун берилиши лозим бўлган субсидияни бермаяпти.

    Тадбиркор Ваҳоб Норсафаров Ботир Аҳмедовга юзланиб, Мактабгача таълим вазирлиги масъулларини Деҳқонобод туманига таклиф қилишни, у ташкил қилган боғча фаолиятини ўрганиб, унинг муаммосига биргаликда ечим топиш таклифини ўртага ташлади.

    Ботир Аҳмедов мазкур таклифга жавобан Деҳқонободга шахсан ўзи келишини айтди.

    Шунингдек, Китоблик тадбиркорларнинг ҳам муаммолари тингланди.

    "Панда интегро" МЧЖ раҳбари Баҳодир Мавлонов "Қишлоқ қурилиш банк"дан хориж валютасида катта миқдорда кредит олганлиги, корхонада ишлаб чиқариш жараёнлари жадаллик билан давом этаётганлиги, лекин шундай бўлсада, кредит маблағини қайтариш бўйича молиявий жиҳатдан қийналиб қолаётганлигини баён қилди.

    Шундан сўнг, вилоят раҳбари тадбиркорнинг айни кундаги иш фаолиятини ҳисобга олган ҳолда унга қўшимча равишда яна муддат берилиши лозимлигини таъкидлади. "Қишлоқ қурилиш банк" тадбиркор учун кредитни қоплаш вақтини 6 ойга узайтирадиган бўлди.

    Мулоқот давомида яна "Коинот Нур-Зиё"  МЧЖ раҳбари Эшмуродов Собир тумандаги "Коинот Нур-Зиё" бозори ҳудудидаги дўконлар фаолиятини тиклаш учун кредит маблағлари зарурлигини айтиб ўтди. Унга Миллий банк томонидан 3 млрд. сўм миқдорда кредит ажратиладиган бўлди.

    Вилоят ҳокими Қарши шаҳрининг «Мағзон» маҳалласида яшовчи ва парранда гўшти етиштириш билан шуғулланадиган тадбиркор қизга, агар тадбиркорлигини кенгайтиришни истаса, маҳалладаги аёлларни бандлиги ва уларнинг даромадларини оширишга доир режаси бўлса, тадбиркорга 2 млрд сўм кредит ажратилишини ва ўзи бу тадбиркорни шахсан қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

    ССП Ахборот-хизмати 

    13.09.2021

    11:46

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06