“Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида танлов ғолиблари аниқланди
Жорий йилнинг 8-сентябрь куни Фарғона шаҳар “Тадбиркорлар уйи” биноси кичик мажлислар залида, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида “Бизнесни интеграциялашган ҳолда қўллаб-қувватлаш” дастурининг Фарғона вилоятидан саралаб олинган тадбиркорларга қурилмаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу дастурда танлов асосида ғолибларга 10 минг АҚШ долларлик дастгоҳлар топширишилиши кўзда тутилган.
Танловда Фарғона вилоятида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида ва ўз бизнесини кенгайтирмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги ва оилавий корхоналар иштирок этди. Қатнашчилар орасидан 9 нафари ғолиб деб топилди.
Ғолибларга замонавий қурилмалар, ускуналар, тикув дастгоҳлари, техника ва анжомлар топширилди.
14.09.2021
10:33