Алёна Шалавина бошчилигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Россия Федерасиясининг Волгоград вилояти Экспорт уюшмаси директор ўринбосари Алёна Шалавина бошчилигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф чоғида, Волгоград вилоятининг етакчи компаниялари вакиллари ҳамда қурилиш, қишлоқ хўжалиги, банк-молия ва автомобилсозлик соҳасидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўртасида В2В форматида ҳамкорлик учрашувлари ташкил этилди.
Шу билан бирга икки мамлакат ишбилармонлари савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш ва юқорида таъкидлаб ўтилган соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ҳамкорлик учрашувлари давомида икки давлат ишбилармонлари ўртасида келгусида ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувлар амалга оширилди.
22.09.2021
12:21