Россия делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Россия Федерасиясининг Тюмень вилояти Экспорт уюшмаси раҳбари Салтанат Сибанбаева бошчилигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф чоғида, Самарқанд вилояти Нуробод тумани Сазаган массивида жойлашган Ургут Эркин Иқтисодий Зонаси фаолияти, инвестицион жозибадорлиги ва мавжуд лойиҳалар билан танишди. Шу қаторда, Тюмень вилоятининг етакчи компаниялари вакиллари ҳамда саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва лизинг соҳасидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўртасида В2В форматида ҳамкорлик учрашувлари ташкил этилди.
Шу билан бирга икки мамлакат ишбилармонлари савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш ва юқорида таъкидлаб ўтилган соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ҳамкорлик учрашувлари давомида икки давлат ишбилармонлари ўртасида келгусида ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувлар амалга оширилди.
27.09.2021
11:34