Навоий вилоятида "Ёшлар:1+1" лойиҳасининг навбатдаги битирувчиларига сертификатларни топширди
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Савдо-саноат палатасининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ва Хатирчи туман ҳокимлиги ёшларни жалб қилган холда "Ёшлар:1+1" лойиҳасининг навбатдаги битирувчиларига сертификатларни топширди.
Хабарингиз бор, "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар:1+1" дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ўқув курслари ташкил этилган эди. Мазкур ўқув курсини муваффақиятли якунлаган ёшларга сертификатлар топширилди.
Сертификат билан тақдирланган ёшлар тадбиркорлик учун кредитлар олиш имкониятини қўлга киритдилар.
27.09.2021
14:43