Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаси ва туман ҳокимликлари ташаббуси билан Бектемир, Миробод, Шайҳонтоҳур туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Ташкил этилган учрашувларда туманларда фаолият юритаётган тадбиркорларда юзага келаётган муаммолар, ёшлар бандлигини таъминлаш, ҳотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш каби бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Шу билан бирга тадбиркорларнинг кредит, чорвачилик, ижара, лицензия ва ер олиш масалаларида мурожаатлари тегишли тартибда таҳлил қилинди.
Таъкидлаш лозимки Пойтахт туманларида ташкил этилган учрашувларнинг барчасида шаҳар ва туман ҳокимлари ўринбосарлари, Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси мутасаддилари ва тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари директорлари иштирок этишди.
27.09.2021
17:19