Ёшлар:1+1" дастури доирасида иш бошлаган “Ёш тадбиркорлар” фаолияти тахлил қилинди.
Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги “Ёшлар дафтари”и рўйхатида турган ёшларни ҳамда “Аёллар дафтари” рўйхатида турган аёлларни тадбиркорлик кўникмаларини ошириш юзасидан ўқитилиб, кредит олиб ҳозирги кунда ўз фаолиятини бошлаганларнинг мониторинги амалга оширилди.
Зафаробод туман ҳудудида “Ёшлар дафтари”даги ёшлар сони 432 нафарни ташкил этади. Шундан курсни муваффаққиятли тамомлаб, сертификат олган ёшлар сони 404 нафарни ташкил этмоқда.
Шу жумладан хозирги кунда кредит олиб, ўз тадбиркорлигини бошлаган ёшлар сони 76 нафарни ташкил этади. Ёш тадбиркорларнинг фаолиятини ўрганиш учун улар билан сухбатлашилди. Тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.
Худудларда ёш тадбиркорлар фаолиятини ўрганиш давом этмоқда.
28.09.2021
08:55