Палата томонидан тадбиркор манфаати ҳимоя қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд хужжатлари ва бошқа орган хужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони билан Савдо-саноат палатасига қарздор тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб ижро хужжатлари юзасидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан судга ва ижро хужжатини берган бошқа органга мурожаат этиш ҳуқуқи берилган.
Мазкур Фармонда берилган ваколатдан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан Палата аъзоси «O’ZAGROSERVIS» АЖ манфаатида судининг 2021 йил 16 февралдаги 4-1503-2001/539-сонли ижро варақасига асосан Республика бюджети фойдасига ундириш ҳақидаги қарор ижросини 6 ой муддатга кечиктириш сўралган ва суднинг ажримига асосан ариза тўлиқ қаноатлантирилган.
28.09.2021
08:58