ССП раиси ўринбосари Ф.Усманов Евроосиё бизнес Альянси бош директори билан учрашди.
Жорий йилнингн 29 сентябрь куни Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Фариз Усманов Евроосиё бизнес Альянси бош директори Эдуард Гулян бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.
Тадбир аввалида Палата раисининг ўринбосари делегация вакилларига Савдо-саноат палатаси фаолияти, айни кунларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги лойиҳалар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Учрашув давомида Э.Гулян Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожантиришга қаратилаётган эътиборни юқори баҳолаб, натижадор лойиҳаларни амалга оширишда Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини маълум қилди.
Учрашувда Испания тиббий асбоб-ускуналари ва махсус тиббий асбоб –ускуналар, жумладан радиологик ускуналар, кўчма тиббий комплекслар, вентиляторларни қўллаб -қувватловчи қурилмалар ишлаб чиқариш маҳаллийлаштириш шартлари қишлоқ хўжалиги лойиҳаларида испан компанияларининг инвестиция ва технологик иштироки формати: агрологистика марказлари, вино заводларини яратиш масалалри муҳокама қилинди.
Шу билан бирга делегация вакиллари томонидан Евроосиё альянсининг айни кунлардаги мавжуд имкониятлари ва ресурслари тўғрисида тақдимот қилинди.
29.09.2021
16:25