Россия делегациясининг Жиззах вилоятига ташрифи
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Эркин иқтисодий зонасига Россия Федерациясининг Тюмень вилоятидан делегация ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Жиззах ва Тюмень ўртасида узвий алоқаларни йўлга қўйишдан иборатдир. Ташрифда асосан АО «ТАЛК», «Топол-Эко», Фабрика «Концепт», ИП “Ситникова ЕвроСибДом”, “Нео Композит” компания раҳбарлари иштирок этишди.
Жиззах вилоятидан иштирок этган тадбиркорлар асосан тиббий ниқоблар, халатлар ва тиббиётда қўлланиладиган химояловчи воситаларга ўз қизиқишини билдирди. Шунингдек, “Арнасой-голд текстиль” корхонаси томонидан бир неча таклифлар билан биргаликда хамкорликни йўлга қўйиш истаги билдирилди.
Тадбир якунида Жиззахлик тадбиркорлар ва Россия делегацияси ўртасида ҳамкорлик борасидаги масалалар яна бир бора тор доирада муҳокама этилишига келишиб олинди.
30.09.2021
09:30