“Ўзбекистон-Хиндистон тадбиркорликни ривожлантириш” маркази раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг “Ўзбекистон-Хиндистон тадбиркорликни ривожлантириш” маркази раҳбари Профессор Санжив Чатурберди Палатанинг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига ташриф буюрди.
Ташриф чоғида ҳудудий бошқарма ходимлари билан учрашув ва семинар ўтказилди. Учрашувда ҳудудий бошқармага аъзо тадбиркорларга хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳат, бизнес ва тадбиркорлик асосларига ўқитиш билан боғлиқ масалаларда семинарларни ташкил этиш режалаштириб олинди.
Шу билан бирга, ҳудудий бошқарма ходимларига Ҳиндистон Тадбиркорликни ривожлантириш институт фаолияти ва ушбу даргоҳда ITEC дастури орқали малака ошириш курслари тўғрисида маълумот берилди.
Учрашув ва семинарда Доктор Санжив Чатурберди билан биргаликда Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Умрбек Джуманиязов иштирок этди.
Семинар натижасига кўра, жорий йилнинг октябрь ойида Хоразм вилоятининг тадбиркорлари учун “Тадбиркорлик ривожлантириш: хорижий тажрибалар (Ҳиндистон мисолида)” онлайн семинар-тренинг ўтказиш белгилаб олинди.
30.09.2021
09:42