Ўзбекистон ва Санкт-Петербург тадбиркорлари ўртасида B2B форматида учрашувлар ўтказилади
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2021 йил 8 октябрда Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” мехмонхонасининг “Crystal Ballroom” залида Санкт-Петербург тадбиркорлари ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасида B2B форматида бизнес учрашувлар ўтказилади.
Бунда қуйидаги йўналишларда Россиянинг етакчи компаниялари иштирок этиши кўзда тутилган.
- қурилиш,
- энергетика,
- тиббиёт,
- ҳавони тозалаш соҳаси,
- минерал ўғитлар,
- сув соҳасида лойиҳалаштириш,
- ахборот технологиялари,
- савдо тармоқлари,
- ресторан ва умумий овқатланиш
Мазкур тадбирда иштирок этиш истагидаги тадбиркорлар иштирокчи тўғрисидаги маълумотларни (корхона номи, ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи, иштирокчининг исм-шарифи, лавозими, телефон рақами) 2021 йил 7 октябрь куни соат 15:00 га қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси expo@chamber.uz электрон манзилига юборишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот олиш учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходими Хусанбоев Йўлдошалига +99897-771-62-91 телефон рақами орқали боғланиш мумкин.
05.10.2021
18:45