Оҳангарон шаҳрида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқларни аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ҳар бир туман шаҳарда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Оҳангарон шаҳар 3 сектор штабида навбатдаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Бунда Оҳангарон шаҳар ИИБ бошлиғи, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси раҳбари ва Оҳангарон шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири томонидан тадбиркорларнинг муаммолари тингланди.
Шунингдек, учрашувда тадбиркорлар томонидан билдирилган барча муаммо ва мурожаатлар юзасидан тушунчалар ва тегишли ташкилотларга топшириқлар берилган ҳолда, ижроси назоратга олинди.
Мутассадди ташкилот раҳбарлари томонидан маҳаллий тадбиркорларга бугунги кунда жорий этилган имтиёзлар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлатимиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, қолаверса, тадбиркорларга бериладиган имкониятлар тўғрисида тушунчалар берилди.
06.10.2021
09:06