Аёллар муаммоларини тизимли равишда хал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Шайҳонтохур туманида амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумот
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарорига мувофиқ “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган “Вақтинчалик тартиб”га кўра, аёллар муаммоларини ўрганиш бўйича ўтказилган анкета сўровномаларига биноан, 2021 йил 2-босқичида 69.230 нафар хотин-қизлар орасидан белгиланган тартибга кўра 6,0%яъни, 4147 нафар аёлларга “Аёллар дафтари” шакллантирилди.
Шунингдек, тумандаги мавжуд 51 та маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида “Вақтинчалик тартиб”га мувофиқ, “Аёллар дафтари”га киритилган 4147 нафар хотин-қизларнинг 9 тоифа бўйича рақамли ҳамда манзилли маълумотлар базаси шакллантирилди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан 4147 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарорига мувофиқ “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган “Вақтинчалик тартиб”га асосан “Йўл харита”си ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Шайхонтохур тумани бўйича мавжуд 51 та маҳаллада “Аёллар дафтари”га киритилган 4147 нафар хотин-қизларнинг ҳар бири учун тегишли хужжатлар жилди ва шахсий папкалари тайёрланди.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди ва тўлиқ юритилди.
“Аёллар дафтари”да рўйхати шакллантирилган 4147 нафар хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ишлари 9 та йўналиш орқали амалга оширилди.
Мазкур маълумотномага асосан;
- 1-тоифа. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар -501 нафар;
- 19 нафари касб-ҳунар олмоқчи бўлган аёллар,
- 18 нафари кредит олиб тадбиркорлик қилмоқчи бўлган аёллар.
- 2-тоифа. Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар - 278 нафар;
- 3-тоифа. Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар - 227 нафар;
- 4-тоифа. Уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар - 0 нафар;
- 5-тоифа. Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар - 18 нафар;
- 6-тоифа. Қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз хотин-қизлар- 36 нафар;
- 7-тоифа. Тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар- 2153 нафар;
- 8-тоифа. Хуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар- 369 нафар;
- 9-тоифа. Психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар- 565 нафарни ташкил этди.
Туман бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган 4147 нафар хотин-қизлар муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида йилнинг II-ярим йиллигида якунлаш чораларини кўриш бўйича манзилли ишларни амалга ошириш белгилаб олинди.
2021 йил июль-сентябр ойларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- 1-тоифадаги ижтимоий ҳимояга мухтож ишсиз аёллар сони режа бўйича 501 нафар бўлиб, бугунги кунда 501 нафар хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилган (100%). Жумладан:
464 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
- Жами 18 нафар аёллар, шундан 17 нафар аёллар “Халқ банки”, 1 нафар аёл “Агробанк” томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиши учун 375,9 млн сўм кредит маблағи берилди. Шундан:
- Тикувчилик йўналиши бўйича 6 нафар аёлларга 135,6 млн сўм;
- Қандолатчилик йўналиши бўйича 8 нафар аёлларга 160,8 млн сўм
- Қуёнчилик йўналиши бўйича 1 нафар аёлга 36,0 млн сўм;
- Косметология йўналиши бўйича 1 нафар аёлга 33,2 млн сўм;
- Маиший хизмат йўналиши бўйича 2 нафар аёлларга 10,3 млн сўм.
- Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик йўналишида ўз иш фаолиятини юритаётган 18 нафар аёллар томонидан 20 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Энг кўп талаб “Тикувчилик” ва “Қандолатчилик” йўналишларига қаратилаётгани эътиборга моликдир.
2-тоифадаги боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар (боқувчиси бўлмаган, қўшимча моддий ёрдамга муҳтожлар) ва
3-тоифадаги ижтимоий ёрдамга муҳтож I-гуруҳ, II-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар сони режа бўйича жами 505 нафар бўлиб, уларга белгиланган тартибда базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари яъни, 980.000 сўм миқдорида бир марталик ёрдам ажратиш белгиланиб, бунинг учун умумий ҳисобда жами 494.900,0 млн. сўм моддий ёрдам бериш бўйича рўйхат шакллантирилган эди. Бироқ, 2-, 3- ва 4-секторлардан 3-тоифадан 3 нафар аёллар бевақт вафот этганлиги сабабли, рўйхатдан чиқарилди. Шунга кўра, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан жами 502 нафар аёлларга бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди.
4-тоифадаги уй-жойини таъмирлашга муҳтож I-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар аниқланмаган. Шунга кўра кўрсаткич - 0%.
5-тоифадаги нотурар жойларда истиқомат қилаётган ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турур жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар сони режа бўйича 18 нафар хотин-қизлар бўлиб, бугунги кунда 18 нафар хотин-қизларга амалий ёрдамлар берилган.
Жумладан:
- 16 нафар аёл уч томонлама шартнома имзолаган. Уларга белгиланган тартибда ижара компенсация пулларини тўлаш чоралари кўрилмоқда.
- 2 нафар аёл оилавий шароитига асосан ижара уйда яшашдан бош тортиб, ўз-хохиш истагига кўра“Аёллар дафтари”дан чиқарилиш истагини билдирди.
6-тоифадаги қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар сони режа бўйича 36 нафар бўлиб, уларнинг хар бирига белгиланган тартиб асосида 980,0 минг сўмдан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан жами 35 280 000 млн. сўм миқдорида бир марталик ёрдам пули берилди (100%).
7-тоифадаги тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар сони режа бўйича 2153 нафар бўлиб, бугунги кунда уларнинг барчасига манзилли тиббий ёрдамлар кўрсатилди (100%).
8-тоифадаги ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар сони режа бўйича 337 нафар бўлиб, бугунги кунда 369 нафар хотин-қизларга тўлиқ ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди (100%).
9-тоифадаги Психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар сони режа бўйича 565 нафар бўлиб, бугунги кунда уларнинг барчасига психологик ёрдамлар кўрсатилди (100%).
Шунингдек, 3 тоифадан - 3 нафар, 7 тоифадан - 21 нафар аёллар вафот этганлиги маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарорига мувофиқ, “Аёллар дафтари”га киритилган дори-дармонга муҳтож 342 дан зиёд аёлларга дори-дармон учун 447 379 409 сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди ва 96 нафар хотин-қизларга тиббий муассасалар учун ордерлар тақдим этилди.
“Аёллар дафтари” юритилиши мобайнида, ўрганишлар жараёнида бир қатор хотин-қизларнинг муаммолари хал этилди. Йиллар мобайнида ечимини кутаётган масалалар қатор ташкилотлар томонидан ўрганилиб, ўз ечимини топди.
“Аёллар дафтари”нинг йўналишлар бўйича олиб борилган ишлар ва расмийлаштирилган ҳужжатларни таҳлилидан келиб чиқиб, барча йўналишлар бўйича бажарилган ишларни, кўрсатилган ёрдамларни тасдиқловчи ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли Қарорига мувофиқ 2-Иловадаги “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтиомий қўллаб-қувватлаш бўйича ВАҚТИНЧА ТАРТИБ талаблари ва тавсиялари асосида расмийлаштирилди.
“Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 2-босқичида ҳам рўйхатга киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этишда турли ташкилотлардан бириктирилган масъулларнинг вазифаларини туман Касаба уюшмаси доимий равишда назорат қилиб борди ва барча амалий ишлар туман Касаба уюшмаси билан биргаликда амалга оширилди.
07.10.2021
11:57