Янгийўл шаҳрида "Ёшлар 1+1" дастури асосида ўқиб сертификат олган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли Қарори ҳамда жорий 2021 йил 4 октябрь кунидаги Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси ҳамда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси билан биргаликда ўтказилган йиғилиш 29-сонли баёнида қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида Янгийўл шаҳрида жорий йилнинг 6 октябрь куни "Ёшлар 1+1" дастури асосида ўқиб сертификат олган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш юзасидан ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари, “Агробанк” Янгийўл филиали оилавий тадбиркорлик ва кредитлаш бўлими бошлиғи, “Микрокредитбанк” Янгийўл филлиали бошқарувчиси, “Халқ банки” бошқарувчи ўринбосари, Янгийўл шаҳар ва туман ТКМ рахбарларии, Янгийўл шаҳар ёшлар ишлари агентлиги бўлинмаси рахбари ҳамда "Ёшлар:1+1" дастури асосида ўқиб сертификат олган ва имтиёзли кредит ажратилмаган 30 нафар ёшлар иштирок этди.
Маълумот учун: Бугунги кунда Янгийўл шаҳрида 367 нафар ёшлар тадбиркорлик асосларига ўқиб сертификат олган. Шундан 147 нафарига 5,47 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилган, 32 нафар ёшлар ўз аризаларига асосан кредит олишни рад этган, 10 нафар ёшлар кредит олиш жараёнида ва 178 нафари эса кредит олмаган. Янгийўл туманида ҳам ҳудди шу кўрсатгичлар қайд этилган.
11.10.2021
10:12