Бекобод шаҳрида "Ёшлар: 1+1”дастури доирасида ташкил қилинган ўқув-курсларининг 8-гуруҳ битирувчиларига сертификатлар топширилди.
Бекобод шаҳрида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил қилинган ўқув курсларининг 8-гуруҳини муваффақиятли тамолаган 18 нафар ёшларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Бекобод шаҳар давлат хизматлари маркази бошлиғи, Бош вазир қабулхонаси раҳбари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Бекобод шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси иштирок этди.
Энди ёшлар сертификатларга асосан имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари мумкин.
11.10.2021
10:47