"Ёшлар:1+1" дастури доирасида ишсиз ёшларни тадбиркорлика ўқитиш бўйича ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди
Юнусобод туманида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар:1+1" дастури доирасида ишсиз ёшларни тадбиркорлика ўқитиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Савдо-саноат палатаси Юнусобод тумани бўлими томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун тадбиркорлик ва бизнесни очиш ҳамда ривожлантириш бўйича махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди.
Ҳозирда 32 нафар ёш бўлажак тадбиркорлар махсус ўқув курсларида мунтазам иштирок этмоқда.
Ўқув курслардан кўзланган асосий мақсад, ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка жалб этиш ва уларни келажакдаги тадбиркорлик фаолиятида зарур бўлган билим ва кўникмаларни оширишдан иборат.
11.10.2021
10:54