Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Япониянинг “РОТОБО” ташкилоти билан онлайн учрашув бўлиб ўтди
2021 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Япониянинг “РОТОБО” ташкилоти ўртасида Марказий Осиё виртуал кўргазмаси (СAVEX II) доирасида Ўзбекистоннинг иштироки бўйича ташкилий масаласи муҳокама этилди.
“САVЕХ II” виртуал кўргазмаси доирасида Марказий Осиё давлатлари, жумладан, республикамиз маҳаллий тадбиркорларининг инвестицион ва экспорт салоҳиятини намойиш этиш, уларнинг виртуал стендларини такшил этиш ва миллий брендларимизни хорижий ҳамкорлар орасида кенг татбиқ этиш ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Виртуал кўргазмани ташкил этишдан кўзланган мақсад, пандемия шароитида дунёда рўй бераётган иқтисодий инқирозга қарамасдан Ўзбекистон ва Япония ўртасида ўзаро савдо ва инвестициявий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, Япониянинг етакчи инвестицион компанияларини мамлакатимизга жалб қилиш ҳамда Япония бозорига маҳаллий маҳсулотларимизни экспорт қилишга қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
13.10.2021
17:26