Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Венгрия Инновацион кластери делегацияси билан учрашув ўтказилди.
2021 йил 14 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Венгриянинг етакчи Инновацион кластери Бош менежери Марта Сарканя бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Томонлар ўртасида саноат, АКТ, узумчилик, туризм, инновацион технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда хусусий сектор корхоналари менежер ва ходимлари учун Венгрия компанияларида тажриба алмашиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Мулоқот якунида Томонлар ўртасида бизнес делегацияларнинг саноат, АКТ, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамда стартап лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро ташрифларини ташкил этишга ва бу соҳаларда тўпланган амалий тажриба алмашишга келишиб олинди.
14.10.2021
21:24