Товар белгиларини (Брендни) ривожлантириш истиқболлари мавзусида вебинар ўтказилди
2021 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз “бренд”лари, товар белгилари ва номларини халқаро рўйхатдан ўтказиш масалалари” мавзусидаги вебинар ташкил этилди.
Вебинар Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари маҳаллий тадбиркорлик субъектлари учун ташқил этилди.
Вебинарда Агентликнинг брендларни халқаро даражада рўйхатдан ўтказиш бўйича етакчи экспертлари Дустяров Фозилжон ҳамда Зуфарова Дилором томонидан маҳсулотларни брендга айлантириш ва товар белгисини маҳаллий ва халқаро даражада рўйхатдан ўтказишга оид тақдимотлар ўтказилиб, бунда товар белгиларини рўйхатдан ўтказишга қўйиладиган талаб ва шартлар, рўйхатдан ўтказиш тартиби ва бож тўлоавлари, шунингдек, ушбу соҳада республикамизда тадбиркорлик субъектларининг брендларини рўйхатдан ўтказиш бўйича берилган имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунтирилди.
Тадбир якунида Интеллектуал мулк агентлиги экспертлари томонидан тадбиркорларни товар белгилари ва брендларни рўйхатга олиш ҳамда ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш борасидаги саволларига жавоблар берилди.
15.10.2021
13:00