Товар белгиларини (Брендни) халқаро рўйхатдан ўтказиш масалалари мавзусида вебинар ўтказилади
2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз “бренд”лари, товар белгилари ва номларини халқаро рўйхатдан ўтказиш масалалари” мавзусидаги вебинар ташкил этилмоқда.
Мазкур вебинарда маҳсулотларни брендга айлантириш ва товар белгисини маҳаллий ва халқаро даражада рўйхатдан ўтказишга қўйиладиган талаб ва шартлар, рўйхатдан ўтказиш тартиби ва бож тўловлари, шунингдек, ушбу соҳада республикамизда тадбиркорлик субъектларининг брендларини рўйхатдан ўтказиш бўйича берилган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериш кўзда тутилган.
Ушбу вебинарда иштирок этиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари таклифларини (корхона номи, манзили, иштирокчи Ф.И.Ш., фаолият йўналиши, алоқа учун телефон рақамлар) 2021 йил 18 октябрга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси expo@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишингиз сўралади.
Вебинар ҳаволаси бўйича қўшимча маълумот олиш учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходими Хусанбоев Йўлдошалига +99878-150-60-06 (1849) телефон рақами орқали боғланиш мумкин.
15.10.2021
15:55