Венгрия билан ахборот технологиялари, инновация ва кластер йўналишида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
2021 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида республикамизда ташриф буюрган Венгриянинг етакчи Инновацион кластери делегациясининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва дастурлаш бўйича етакчи компанияларидан бири “PDP Academy” билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувда АКТ, инновацион технологиялар, муқобил энергия соҳасида ва таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда хусусий сектор корхоналари менежер ва ходимлари учун Венгрия компанияларида тажриба алмашиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Мулоқотлар якунида дастурлаш бўйича ўзаро тажриба алмашиш, АКТ йўналишида икки давлат мутахассислари ҳамкорлигида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, таълим муассасалари ўртасида мутахассислар малакасини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда стартап лойиҳаларни амалга ошириш келишиб олинди.
15.10.2021
18:13