Нурафшон шаҳрида кичик саноат зонасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилди.
Тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқларни аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ҳамда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси менеджери билан ҳамкорликда кичик саноат зонасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи “Обод мебеллар” хусусий корхонаси ва “EKO INNOVAFRUIT” МЧЖлар фаолияти билан танишилди.Ҳолат юзасидан мавжуд муаммолар ўрганилди ва ечими юзасидан тегишли мутассадди ташкилотларга топшириқ берилди.
18.10.2021
09:16