Яккасарой туманида ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида "1+1" дастури доирасида ишсиз ёшларни тадбиркорлика ўқитиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Яккасарой туман бўлинмаси томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун тадбиркорлик ва бизнесни очиш ҳамда ривожлантириш бўйича махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди.
Ҳозирда 20 нафар ёш бўлажак тадбиркорлар махсус ўқув курсларига мунтазам фаол иштирок этишмоқда.
Курс доирасида банк ҳодимлари ҳамда туман солиқ инспекция ҳодимлари томонидан маҳорат дарслари олиб борилиши режалаштирилган.
18.10.2021
09:23