Экспорт соҳасидаги муаммолар ўрганилмоқда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистоннинг ҳамкор давлатлар билан ташқи савдо айланмасини янада ошириш мақсадида республикамиз маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият, ҳусусан маҳсулотларни экспорт қилишда дуч келинаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ечимини топиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад республикамизда экспорт соҳасидаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари ва бу борада тегишли қонунчилик соҳасида ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлашдан иборатдир.
Шу муносабат билан, республикамиздан маҳсулотларни экспорт қилиш борасида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни 2021 йил 3 ноябрь саот 14:00 га қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси expo@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишингиз сўралади.
29.10.2021
20:01