“Фарғона водийсида фермерларини иқлим ўзгариши хатарларига мослашуви ва барқарорлигини ошириш” лойиҳасининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг якуний йиғилишини ўтказилди
2021-йилнинг 2-декабр куни Тошкент шаҳрида БМТТД ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Россия Федерациясининг молиявий кўмагида амалга оширилган “Фарғона водийсида фермерларини иқлим ўзгариши хатарларига мослашуви ва барқарорлигини ошириш” ҳамкорлик лойиҳасининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди.. Тадбирда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, мазкур лойиҳа фаолияти билан боғлиқ ҳамкор ташкилотлар, вазирликлар, идоралар ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар Савдо-саноат палатаси раиси Икромов Адҳам Илхамович, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска, Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси Вадим Митрофановлар мазкур лойиҳанинг алоҳида аҳамиятини таъкидлаб ўтдилар ҳамда 2019-2021 йилларга мўлжалланган лойиҳадан олинган сабоқлар келажакда минтақадаги иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича ҳамкорлик лойиҳалари учун яхши ёрдам бўла олишига умид билдирдилар.
Ўтган давр мобайнида лойиҳа бозорга кириш имкониятларини яхшилаш ва қишлоқ хўжалигини барқарор бошқариш чораларини кўриш орқали фермерларнинг иқлим ўзгаришига мослашувчанлигини ошириш бўйича фаолият олиб борди. Лойиҳа қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгариши хатарларига мослашиш чораларини такомиллаштириш ва амалиётга татбиқ этиш, фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг салоҳиятларини ошириш, иқлим ўзгариши хатарларига жавоб беришда илғор технологиялар ва инфратузилмалардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва хавсфсиз ишлаб чиқаришга кўмаклашиш вазифаларини ўз олдига қўйган эди.
Лойиҳа менежери Улуғбек Дедабаев лойиҳа ҳақида гапирар экан, унда қисқа даврда сезиларли натижаларга эришилгани, жумладан, Наманган вилоятининг иқлим ўзгариши аспектларини ўз ичига олган Наманган вилояти стратегияси, ўсимликларни комплекс ҳимоя қилиш концепциялари ишлаб чиқилди, 20 дан ортиқ мавзуда семинар-тренинглар ташкил этилиб, уларда Фарғона водийсининг қишлоқ хўжалиги соҳасининг икки мингдан ортиқ вакиллари иштирок этишди, иқлим ўзгариши хатарига мослашиш чора-тадбирларини намойиш этиш, аёллар ва ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш кабиларга қаратилган жами қиймати 1,5 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган 14 та бизнес лойиҳалар амалга оширилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида инновацион технологиялардан бўлмиш агрометеорологик станциялар, электрон феромон тутқичлар ишлаб чиқилиб ўсимликларни ҳимоя қилиш тизими билан уйғунлаштирилди.
Тошкентдаги Инҳа университети профессори Сарвар Абдуллаев ўз тақдимотида агрометеорология станциялари ва “ақлли” феромон тутқичларининг хусусиятлари ҳақида батафсил сўзлаб берди. Ўсимликлар карантини ва муҳофазаси агентлиги вакили Умиджон Абдужалилов Фарғона водийси фермер хўжаликларини агрометеорологик прогнозлаш ва ахборот тизимини яратиш ва татбиқ этишда агентликнинг вилоятдаги ҳудудий бошқармаларида ҳамкорликда амалга оширилаётган фаолият ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, учрашув давомида лойиҳанинг видеоролиги намойиш этилди, унда иштирокчилар лойиҳа ҳамкорлари ва манфаатдорларининг эришилган натижалар бўйича фикрларини кўриб мулоҳаза қилишди.
Йиғилиш иштирокчиларнинг муҳокамаси ва фикр алмашувлари билан якунланиб ва унга кўра лойиҳа ўз олдига қўйган мақсадларга эриша олгани ва уни муваффақиятли якунланган деб ҳисоблаш мумкинлиги таъкидланди.
07.12.2021
12:26