Республика тармоқлараро саноат ярмаркасининг 2-куни
Маълумки, жорий йилнинг 14-18 декабрь кунлари "Узэкспомарказ" биносида Республика тармоқлараро саноат ярмаркалари бўлиб ўтмоқда.
Республика тармоклараро саноат ярмаркаси доирасида «Кооперацион алоқаларни ривожлантириш истиқболлари” ва "Республикада ўхшаши мавжуд бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятлари” мавзуларида утказиладиган такдимотлар жадвалига мувофиқ, бугун 15 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раис ўринбосари Ж.Мамажанов томонидан “Ишлаб чиқарувчилар тармоқлараро кооперациясини ривожлантириш” мавзусида тақдимот ўтказилди.
Тақдимот давомида иштирокчиларга Савдо-саноат палатаси фаолияти, тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматлар, ишлаб чиқарувчилар ўртасида тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш истиқболлари ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Таъкидлаш лозимки республикамизда саноат кооперациясининг мутлақо янги тизими яратилди.
Бунда аввало, ҳудудларда саноат тармоқларини барпо этиш ва ривожлантиришга эътибор қаратилди;
- Кичик бизнес субъектларини саноат кооперациясига кенг жалб этиш чоралари кўрилмоқда;
- Мавжуд бўш турган бино ва иншоотлар негизида кичик саноат зоналари ва Технопарклар ташкил этиш орқали ҳудудларда саноатнинг негизи янгидан барпо этилмоқда;
-Ҳудудларда саноатни кластер усулида ривожлантиришни йўлга қўйиш орқали йирик ва кичик ишлаб чиқариш корхоналарини бирлаштиришга эришилди.
Шу билан бирга Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг саноат ва тармоқлараро кооперация фаолиятида кенг иштирок этишлари учун саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси портали йўлга қўйилиб, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар республиканинг барча истеъмолчилари учун тендерларсиз тўғридан-тўғри электрон кооперация биржаси портали орқали харид қилиш имконияти яратилди.
Маълумот учун Электрон кооперация порталида саноат тармоқлари бўйича товарлар жойлашуви:
- Электротехника товарлари – 12199 та;
- Кимёвий маҳсулотлар – 5946 та;
- Текстиль маҳсулотлари – 1810 та;
- Қурилиш материаллари – 1715 та;
- Озиқ-овқат маҳсулотлари – 344 та.
Мазкур маҳсулотларнинг деярли 95% кичик бизнес субъектлари томонидан тайёрланган.
Ушбу тақдимот билан батафсил бу ерда танишинг.
15.12.2021
15:02