Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Миср Савдо палаталари Федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида онлайн мулоқот ўтказилди
2022 йил 18 январь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов билан Миср Савдо палаталари Федерацияси Ижроия қўмитаси раиси, Бош котиби Ала Аз ўртасида онлайн мулоқоти бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Миср Савдо-саноат палаталари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, икки давлат бизнес делегацияларининг Миср ва Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш ҳамда бизнес учрашувларни ўтказиш ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Миср томонидан Ала Аз жаноблари жорий йилнинг биринчи ярмида мисрлик нуфузли бизнес делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш кўзда тутилаётганлигини ҳамда Ўзбекистон ишбилармон доиралари билан кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёрлигини маълум қилди.
Ўтказилган учрашув давомида Томонлар Ўзбекистон ва Миср ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада жадаллаштириш борасида амалга ошириладиган ҳамкорлик истиқболлари, шу жумладан, бизнес делегацияларнинг ўзаро ташрифларини фаоллаштириш, халқаро кўргазмаларда ўзбек ва мисрлик тадбиркорларнинг иштирокини таъминлаш ҳамда маҳсулотларни экспорт қилиш борасида ўзаро тадбирлар ташкил этиш бўйича атрофлича фикр алмашдилар ҳамда икки давлат Палаталари ўртасида ўзаро муносабатларни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.
18.01.2022
15:19