Ўзбекистонлик тадбиркорлар Дубайда бўлиб ўтаётган “Gulfood” кўргазмасида иштирок этишди
Айни кунларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан маҳаллий тадбиркорлар ва Дубай ишбилармон вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси Дубай шаҳрида бўлиб турибди. Ташриф давомида Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф.Усманов Дубай Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ҳ.Ал-Ҳашеми билан учрашди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Дубай ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, айни кунларда Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган кўргазмаларада ўзбекистонлик тадбиркорларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда ташкил этиладиган учрашувлар давомида бир қатор келишувларга эришиш масалалари муҳокама қилинди
Шунингдек Ўзбекистонлик тадбиркорлар Дубайда бўлиб ўтаётган “Gulfood” кўргазмасида иштирок этишди.
“Gulfood” - бу энг янги маҳсулотларни топиш, бозор ўзгаришларини баҳолаш ва глобал етказиб берувчилар билан боғланишни хоҳлайдиган озиқ-овқат саноати мутахассислари учун майдон ҳисобланади.
2021 йил давомида мазкур кўргазмада 85 дан ортқи мамлакатлардан иштирокчилар қатнашган бўлиб, 156 мамлакатдан харидорлар ва меҳмонлар ташриф буюрган.
2022 йилда эса 198 мамлакатдан 5000 дан ортиқ етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш учун имконияти яратилди.
“Gulfood” кўргазмалар зали 8 та озиқ-овқат ва ичимликлар секторига бўлинган бўлиб, ичимликлар, сут ва сут маҳсулотлари, ёғ ва ёғ маҳсулотлари, таниқли брендлар секторлари шулар жумласидан.
Шунингдек кўргазма давомида F&B (Food&beverage) соҳасидаги етук мутаҳассислар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг янги ва барқарор шакллари тўғрисидаги муҳокамалар ҳам ўтказилди.
Шу билан бирга Ўзбекистон делегациясининг “Expo Dubai 2020” кўргазмасига ташрифи ҳамда Дубайлик тадбиркорлар билан B2B учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
14.02.2022
15:03