ССП раиси ва Татаристоннинг Ўзбекистондаги вакили ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д.Ваҳабов ва Татаристоннинг Ўзбекистондаги вакили А.Ахтареев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Татаристон Республикалари ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг айни пайтдаги кўрсатгичи ва келгусидаги истиқболлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёнлари, шунингдек Ўзбекистон ва Татаристон ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув дўстона ва конструктив руҳда бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 апрелидан 16 апрелига қадар Татаристон Республикаси бизнес делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи кутилмоқда.
05.04.2022
11:16