Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг навбатдаги видеоконференция йиғилиши
Жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳобов бошчилигида Палата ижроия қўмитаси ҳамда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари иштирокида видеоконференция шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йилнинг 31 март куни “Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб, ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари”га бағишланган йиғилиш доирасида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча имкониятлар яратиш бўйича бир нечта йўналишда аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Палата раиси Д.Вахабов ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Палата Ижроия қўмитаси ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиқларига бир қатор кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтди.
Жумладан, тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини тармоқлар кесимида ўрганиш, биржа савдоларида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг иштирокини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг юзага келган муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш вазифалари юклатилди.
Йиғилиш давомида Палата раиси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш орқали бўш иш ўринлари яратиш, хорижий тадбиркорларнинг Ўзбекистонда ўз бизнесини бошлаш ёки ривожлантиришлари бўйича қўшимча ташаббуслар ва лойиҳалар билан чиқиш зарурлиги таъкидланди.
05.04.2022
11:21