• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 230 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳонлардан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори (ID-58680) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа 2-банди иккинчи хатбошисига кўра, “мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб янги ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш тўхтатилади”.

    Таъкидлаш лозимки, лойиҳа муаллифи томонидан бундай чеклов асослантирилмаган.

    Шунингдек, ушбу чеклов қанча муддат давом этиши ҳам аниқлаштирилмаган.

    Бунда, қонунчиликдаги ўзгартиришлар сабабли тадбиркорлик субъектлари фаолиятига бундай чекловларнинг белгиланиши амалда ушбу соҳада ишбилармонлик муҳити ҳамда тадбиркорлар молиявий аҳволининг кескин ёмонлашишига олиб келиши аниқ.

    Чунки, янги ўқув гуруҳларини рўйхатга олишнинг тўхтатилиши амалда тадбиркорларнинг ўз фаолиятини номаълум муддатга тўхтатиб туришига олиб келади.

    Бироқ, тадбиркорларда кредитлар, ижара тўловлари, ходимлар маошлари ва бошқа харажатлар мавжуд бўлиши мумкин.

    Бундан ташқари, бу чеклов ушбу соҳадаги тадбиркорларнинг ўз мижозларини йўқотишига олиб келиши аниқ.

    Кўриниб турибдики, бу каби чекловлар фақатгина салбий оқибатларга олиб келиши, хусусан бизнеснинг яширин фаолият юритишга ўтишига замин яратиб бериши мумкин.

    Шу сабабли, лойиҳадан ушбу нормани чиқариб ташлаш лозим.

    2. Лойиҳа 2-банди учинчи хатбошисига кўра, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатишга илгари берилган лицензиялар 2022 йил 1 сентябргача ҳақиқий ҳисобланади ва янги лицензия талабларини ҳисобга олган ҳолда қайта расмийлаштирилади”.

    Яъни, янги лицензия талабларининг жорий этилиши ҳамда тадбиркорларга лицензияларини янги талабларни ҳисобга олган ҳолда қайта расмийлаштириш талабларининг белгиланиши уларга ортиқча мажбуриятлар юклашни назарда тутади.

    Таъкидлаш лозимки, қонунчиликдаги бу каби беқарорлик ҳамда ўзгартиришларнинг бизнесга салбий таъсирини максимал даражада камайтириш тўғри бўлар эди.

    Бунда, юқоридаги каби ўзгартиришларни амалиётга киритиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ушбу ўзгартиришларга мувофиқлаштириши учун кўпроқ вақт бериш мақсадга мувофиқ.

    Яъни, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг банкрот бўлмаслиги ёки яширин фаолият юритишга ўтмаслиги учун уларга қўшимча вақт берилиши нафақат иқтисодиёт учун, балки аҳоли бандилигини таъминлаш ва мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш учун ҳам муҳимдир.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада илгари берилган лицензиялар ушбу қарор расмий кучга кирган кундан бошлаб 1 йил давомида ҳақиқий ҳисобланишини ва янги лицензия талабларини ҳисобга олган ҳолда қайта расмийлаштирилишини белгилаб қўйиш лозим.

    3. Лойиҳа 3-бандига кўра:

    “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширувчи ўқув ташкилотларининг, шу жумладан давлат муассасаларининг фаолияти лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ ташкил этилганлигини ўрганиш бўйича Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи ва ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилсин.

    Ҳудудий ишчи гуруҳлар бир ой муддатда ўқув ташкилотлари фаолиятини лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ ташкил этилганлигини ўрганиб чиқсин ваумумлаштирилган маълумотларни Республика ишчи гуруҳига тақдим этсин.

    Ўрганиш натижаларига кўра Республика ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган хулосаларга асосан Ички ишлар вазирлиги белгиланган тартибда фаолияти ташкил этилмаган ўқув ташкилотларининг лицензиясини тугатиш чораларини кўрсин”.

    Таъкидлаш лозимки, лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, ҳамда уни бекор қилиш тартиби ва асослари “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунда (32, 33 ва 34-моддалари) белгиланган.

    Шунингдек, ушбу Қонун 6-бобида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш тартиби кўрсатиб ўтилган.

    Бунда, алоҳида фаолият йўналиши бўйича махсус ишчи гуруҳларнинг тузилиши ҳамда уларга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш ваколатини берилиши амалда тадбиркорлар фаолиятини текширишлар сонининг кескин ошиб кетишига ҳамда бизнесга маъмурий босимнинг ортишига сабаб бўлади.

    Бундан ташқари, лойиҳа муаллифи томонидан ушбу фаолият йўналиши бўйича махсус ишчи гуруҳларнинг тузилиши ҳамда уларга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш ваколатини берилиши асослантирилмаган.

    Шу билан бирга, ушбу соҳадаги лицензияловчи орган лицензия талаблари ва шартларига тадбиркорлик субъектларининг риоя этишини текшириш ваколатига эга.

    Лойиҳада эса лицензияловчи давлат органининг юқоридаги ваколатларини идоралараро коллегиал органларга бериш таклиф этилмоқда.

    Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони 4-бандига мувофиқ идоралараро коллегиал органларга давлат-ҳокимият ваколатларини бериш тақиқланган, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳадан 3-бандни чиқариб ташлаш лозим.

    4. Лойиҳа 4-банди “а” кичик бандига кўра:

    “Ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш ва таълим сифатини қатъий назорат қилишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизими жорий этилсин:

    а) автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи ўқув ташкилотларнинг (кейинги ўринлар – ўқув ташкилотлари) фаолиятини ташкил этиш йўналишида:

    ....

    ўқитувчи ва инструкторларнинг малакасини ошириш ҳар уч йилда бир маротаба Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан шартнома тўлов асосида амалга оширилади ва малака оширилганлиги тўғрисида махсус сертификат берилади;

    автомототранспорт воситаларининг ва шаҳар электр транспорт воситаларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш фанидан дарс берувчилар, шунингдек йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар сифатида фақат автотранспорт соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади;

    автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори сифатида фақат автотранспорт соҳаси бўйича ўрта махсус ва олий маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади;

    йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам фанидан дарс берувчилар сифатида тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ёки “Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш” бўйича инструктор (парамедик) малака сертификатига эга бўлган шахслар қабул қилинади;

    .....".

    Ушбулар билан мазкур соҳадаги тадбиркорлик субъектлари учун янги талаб ва шартлар белгиланмоқда.

    Бироқ, мазкур янги талаб ва шартларни жорий этиш зарурияти эса, лойиҳа муаллифи томонидан етарлича асослантириб берилмаган, яъни ушбу турдаги талаб ва шартларни жорий этишга сабаб бўлган салбий ҳолатлар келтирилмаган.

    Хусусан, амалдаги тартиб натижасида вужудга келаётган муаммолар таҳлили, шунингдек хорижий тажриба келтирилмаган.

    Эътироф этиш жоизки, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда бу каби қўшимча талаб ва шартларнинг белгиланиши амалда ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатиб, бизнес юритишнинг мураккаблашишига сабаб бўлади.

    Бунда, юқоридаги каби бизнес юритишнинг мураккаблашишига сабаб бўладиган ўзгартиришларни чуқур таҳлил қилмасдан амалга ошириш амалиётда кутилган натижаларни бермасдан аксинча салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Шу сабабли,лойиҳа 4-банди “а” кичик банди учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларининг мақсадга мувофиқлиги масаласини қайта кўриб чиқиш лозим.

    5. Лойиҳа 5-банди саккизинчи хатбошисига кўра:

    “Ўқув ташкилотларининг очиқ рейтинги Ички ишлар вазирлиги томонидан қуйидаги мезонларга асосан юритилади:

    ....

    ўқув ташкилотлари тингловчиларнинг йўл ҳаракати соҳасидаги танловларда иштироки”.

    Таъкидлаш лозимки, мазкур хатбоши ноаниқ ифодаланган.

    Яъни, ўқув ташкилотлари тингловчиларнинг йўл ҳаракати соҳасидаги қайси турдаги танловларда иштирок этиши, ушбу танловлар ким томонидан ўтказилиши, муддатлар ва ўтказиш тартиби каби масалалар ноаниқ.

    Бу эса, ўз навбатида, ноаниқлик ва чалкашликларга, шунингдек, коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларига шароит яратиб бериши аниқ.

    Шу сабабли, лойиҳада юқоридаги масалаларни аниқлаштириш ёки ушбу хатбошини чиқариб ташлаш лозим.

    6. Лойиҳа 9-бандига кўра, “Ўқув ташкилотларида фаолият олиб борувчи ўқитувчи ва инструкторлар 2023 йил 1 январига қадар Ички ишлар вазирлиги Академиясида малака ошириш курсларидан ўтишлари ва махсус сертификатларга эга бўлишлари шарт.”.

    Мазкур Хулосанинг 4-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 9-бандини чиқариб ташлаш лозим.

    7. Лойиҳа билан Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

    Таъкидлаш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом 2-иловасида Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Паспорти белгиланган.

    Ушбу Паспортда автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича таълим ташкилотига қўйиладиган талаблар ва тартиб-таомиллар ўз аксини топган.

    Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бир-бирини такрорлашини олдини олиш ҳамда уларни оптималлаштириш мақсадида, Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

    06.04.2022

    10:02

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06