Ўзбекистон ССП раиси ва "UTID" раиси ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 6 апрел куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмаси Иттифоқи Кенгаши раиси Даут Азми Эрбаш бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда“UTID” фаолияти доирасида ўзаро ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Туркия делегацияси вакиллари Савдо-саноат палатаси фаолияти билан танишиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари ва имкониятларини, жумладан, тўқимачилик саноатида, шунингдек таълим соҳасида лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, Иттифоқ таъисчилари ва аъзолари иштирокида Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доиралари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган учрашув ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
06.04.2022
12:35