Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг Татаристон Савдо-саноат палатаси делегацияси аъзолари билан учрашуви
2022-йилнинг 14-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳабов Ўзбекистонда ишчи ташриф билан бўлиб турган Татаристон Республикаси Савдо-саноат палатаси делегацияси аъзолари билан учрашди.
Учрашувда, шунингдек, Татаристон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги вакили А.А. Ахтареев ва Татаристон ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этишди.
Муҳокамалар чоғида Татаристон делегациясининг ташрифининг дастлабки натижалари кўриб чиқилди. Татарстон компания ва корхоналари вакиллари амалга оширилган ишлар, ўзбекистонлик ҳамкорлари билан ўтказилган учрашув ва музокаралар, республика саноат корхоналарига ташриф буюриш ҳақида сўзлаб берди.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳабов сўз давомида икки давлат тадбиркорлари ўртасида бизнес шериклик муносабатларини йўлга қўйишнинг устувор йўналишларини санаб ўтди. Улар орасида тўқимачилик ва электротехника саноати, фармацевтика, биомедицина, ИТ соҳаси ва бошқа соҳалар бор.
Татаристон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Марат Ахматов татар ва ўзбек тадбиркорлари ва инвесторларини амалий ҳамкорликка жалб этиш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, истиқболли тармоқларда ўзаро манфаатли лойиҳалар, шунингдек, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида икки давлатнинг ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш мажбуриятини, яъни бу борадаги келишувларни амалга оширишни таъкидлади.
Татар томони делегация ташрифи натижаларидан мамнунлигини билдирди, томонлар ҳам катта салоҳияти мавжуд ўзаро ҳамкорлик суръатини пасайтирмасликка келишиб олдилар.
15.04.2022
08:48