Ўзбекистон саноат корхоналарининг глобал компаниялар ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш бўйича ишлар давом этмоқда.
Жорий йилнинг 31 март куни Давлат раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган видеоселекторда тегишли вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмаларига Европа, Хитой, Хиндистон, Туркия, Корея, Япония каби давлатлардаги йирик брендлар ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш топширилган эди.
Шу муносабат билан 2022 йил 15 апрель куни ушбу топшириқлар бўйича амалдаги ишларни таҳлил қилиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзчармсаноат”, “Ўзсаноатқурилиш материаллари” уюшмалари, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари билан биргаликда онлайн мулоқотда ўтказилди.
Учрашувда Палата ва тармоқ бирлашмалари томонидан Хорижий давлатлар компанияларининг ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг жорий ҳолати ва галдаги вазифалари муҳокама этилди.
Муҳокама якунида Палата ва тармоқ бирлашмаларнинг ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида келишиб олинди.
15.04.2022
20:41