Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг навбатдаги видеоконференция йиғилиши
Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов бошчилигида Палата Ижроия қўмитаси ҳамда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари иштирокида видеоконференция шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида Озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масаласи ҳамда Бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шарт-шароитларни таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар доирасида Палатанинг олдида турган устувор вазифалар, жумладан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Палата раиси Д.Вахабов ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида масъулларга бир қатор кўрсатмалар берди.
Жумладан, тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини “маҳаллабай”, тармоқлар кесимида ўрганиш, хусусан, экспорт масалаларини доимий таҳлил қилиб, тезкорлик билан уларнинг ечимларини топиш бўйича аниқ масалалар белгиланди.
Йиғилиш давомида Палата раиси томонидан тадбиркорлар даромадини оширадиган ва иш ўринлари яратадиган истиқболли лойиҳаларга асосий эътиборни қаратиш зарурлиги таъкидланди.
15.04.2022
21:01