Ўзбекистон делегациясининг Туркияга ташрифи давом этмоқда
Аввал хабар қилинганидек, ССП раиси Д.Ваҳабов бошчилигидаги Савдо-саноат палатаси делегацияси Туркияда амалий ташриф билан бўлиб турибди.
Ушбу ташриф доирасида Туркия Савдо-саноат палаталари ва товар биржалари иттифоқи (ТОББ) президенти Р.Ҳисарчиқлиўглининг Ўзбекистон делегацияси билан ҳам учрашуви ташкил этилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, шунингдек, кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳар икки томон инвестиция, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, ахборот-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг қўшма дастурини ишлаб чиқишга ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.
Йиғилиш якунлари бўйича йўлга қўйилган лойиҳаларни амалга оширишнинг энг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
20.04.2022
11:42