Малайзия ишлаб чиқарувчи компаниялари билан онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди.
2022 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси, Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Малайзиянинг Ишлаб чиқарувчилар федерацияси Саравак вилояти масъуллари ҳамда икки томон ишбилармон доира вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда малайзиялик компанияларга Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигининг республикамиз инвестицион салоҳияти, истиқболли лойиҳалар бўйича, шунингдек Савдо-саноат палатаси масъул ходими Ғ.Усмонов томонидан Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти тўғрисида тақдимот қилинди.
Ўз навбатида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Малайзиянинг Ишлаб чиқарувчилар федерацияси кўмагида Малайзиянинг фармацевтика, қурилиш маҳсулотлари, электротехника, чарм-пойабзал тармоқларида кўзга кўринган компаниялари билан глобал етказиб бериш занжири бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, улар билан юртимизда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш таклиф этилди.
Шу билан бирга Малайзия томони қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва пластмасса хом-ашёсини республикамиздан импорт қилишга қизиқиши юқори эканлиги ва ушбу йўналиш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтди.
Учрашув якунида томонлар келгуси инвестиция ва савдо масалалари бўйича ҳамкорлик истиқболларини келишиб олдилар.
20.04.2022
16:15