Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан келиб тушган хатга асосан Россияда фаолият олиб борувчи “Самбери” савдо тармоғидан ҳамкорлик таклифи келиб тушган.
Ушбу корхона “Самбери” озиқ-овқат маҳсулотларини савдоси билан шуғиланувчи корхона бўлиб, Ўзбекистон Республикасидан нон бўлаклари, ярим тайёр аралашмалар, томат ва чили соуслари, уксус, тез тайёр бўлувчи лапша, консерваланган маҳсулотларни Россия корхонаси сотиб олишини маълум қилган.
Шу муносабат билан “Самбери” корхонаси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги корхоналар тўғрисидаги маълумотларни (Корхона номи, манзили, раҳбарнинг Ф.И.Ш., алоқа учун телефон рақамлар)
2022 йил 29 апрелга кадар Палата масъул ходими Усмонов Шахзодга sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишингиз сўралади.
23.04.2022
14:09