Россиянинг Краснодар вилояти ишбилармон доиралари билан учрашув бўлиб ўтди
2022 йил 26 апрель куни “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маъсул ходимлари ва Россиянинг Краснодар ўлкаси ишбилармон доиралари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки давлат ишбилармонлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама этилди.
Учрашув якунида томонлар келгусидаги режалар бўйича келишиб олдилар.
26.04.2022
18:17