Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш хартиясининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича Савдо-саноат палатасида семинар бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 29 апрель куни Савдо-саноат палатасида “Коррупцияга қарши курашиш Хартиясининг мазмун-мохияти тўғрисида тадбиркорлик субъектларига тушунча бериш бўйича Палатанинг ҳудудий бошқармалари билан видеоселектор алоқаси орқали семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан Савдо-саноат палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бизнес-омбудсманнинг қўшма қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш Хартияси тўғрисида” батафсил тушунтириш бериб ўтилди.
Тадбирда семинар иштирокчиларига Хартия қоидалари бизнес юритишда антикоррупцион маданиятни шакллантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий онгини ва қонунга итоаткорлигини оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидланди. Шу ўринда бизнес учун яратилаётган кенг имкониятлар, Хартияни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад ва унга қўшилиш тартиби ҳамда коррупция хавфларининг олдини олишдаги роли ҳақида иштирокчиларга атрофлича тушунтириш берди.
Хартияга кўра, Хартия аъзоларининг реестрини юритишга Савдо-саноат палатаси масъул этиб белгиланганлиги, Реестрни юритиш билан боғлиқ масалалар Палата томонидан кўриб чиқилиши белгилаб берилганлиги билдирилди.
Тадбирда иштирок этган Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Б.Ибадуллаев, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими Ш.Ахмедов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг масъул ходими С.Ғаниев тадбиркорлик фаолияти учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, Хартиянинг асосий мақсади ва коррупция хавфларининг олдини олишдаги роли ҳақида сўзлаб беришди.
29.04.2022
17:53