• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи олти мингдан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда

    “Ўзэкспомарказ”да энергетика жиҳозлари, электротехника воситаларининг XI “UzEnergyExpo – 2016”, қурилиш материаллари, иситиш ва вентиляция, сув таъминоти, мебель ва дизайн соҳасидаги VI “UzStroyExpo – 2016” халқаро кўргазмалари иш бошлади. 

    “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти, “Ўзқурилишматериаллари”, “Ўзмахсусмонтажқурилиш” акциядорлик компаниялари, “Ўзкоммунхизмат” агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида “IEG Uzbekistan” кўргазма компанияси томонидан ташкил этилган кўргазмада ўндан зиёд давлатнинг олтмишдан ортиқ компания ва корхонаси ҳамда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари иштирок этмоқда. 

    Кўргазмаларнинг очилишида мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар сони йил сайин ортаётгани, хорижий компанияларнинг кўргазмаларда иштирок этиши юқори технологияли жиҳозларнинг юртимизга кириб келишига ижобий таъсир кўрсатиб, маҳаллий саноат корхоналари маҳсулотларининг сифати янада ошиши ва ассортименти кенгайишига хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. 

    “UzEnergyExpo – 2016” кўргазмасига маҳаллий ва халқаро жиҳоз ишлаб чиқарувчилар ва мутахассислар томонидан эътибор кучаймоқда. Маълумки, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти 2015-2019 йилларда тизимда ўзгаришларни таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш дастури доирасида умумий қиймати 3,2 миллиард доллардан ортиқ 13 инвестицион лойиҳани бажармоқда. Шунингдек, 2020 йилгача ресурстежамли буғ-газ қурилмаларини жорий этиш ва қуёш энергиясидан фойдаланишнинг замонавий синалган технологиялари асосида мавжуд қувватларни модернизациялаш ва янгиларини ҳосил қилиш лойиҳаси амалга оширилади. 
    – Ўзбекистонда энг нозик турдаги маҳсулотдан тортиб мураккаб технологик жараённи талаб этувчи барча турдаги товарларни ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган, – дейди “Феман” электр ускуналари ва жиҳозлари заводининг бош директори Миодраг Николич (Сербия).– “Водийэнергиятаъмирсервис” жамияти билан ҳамкорлигимиз давомида бунга гувоҳ бўлдик. Шу боис бугунги кўргазмага энг замонавий инновацион ишланмаларимизни олиб келдик. Электр энергиясини ўлчовчи ва тарқатувчи шкафлар, 70 фоизгача энергия тежовчи ёритгичлар, хавфсизлик каналларининг турли ўлчамлари шулар сирасидандир. 

    Кўргазмада Минск электротехника заводи(Беларусь), “Росэнергосервис”(Россия), “ATEF компаниялари гуруҳи”(Озарбайжон), “EL-Q Uzbekistan”, “Азияэлектроэнергия”(Ўзбекистон), “SYNECTA Central Asia”(Чехия) каби корхоналар трансформатор ишлаб чиқариш бўйича илғор ишланмаларни таклиф этмоқда. Мамлакатимизнинг “Metal-polymer technologies”, “Metalinvent”, “Green power” каби корхоналари, Хитойнинг “Shenzhen Autoware Science & Technology Co.,LTD компаниясининг стендларида юқори ва паст вольтли жиҳозларни ишлаб чиқариш соҳасидаги замонавий илмий ишлар намойиш этилмоқда. 

    – Биз жисмоний ва юридик шахсларга газ, электр ва сув ҳисоблагичларини етказиб берамиз, – дейди “Шинаванда савдо” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бобур Умаров. – Сўнгги янгилик сифатида газнинг бесамар тарқалиши олдини олувчи ускуна таклиф этмоқдамиз. Шунингдек, замонавий газ ўлчовчи электрон ҳисоблагични маҳаллийлаштириш чорасини кўраётирмиз. Маҳсулотларимизга кўпчилик қизиқиш билдирмоқда. 

    Кўргазмаларнинг барча бўлимлари гавжум. “Ёритиш технологиялари” бўлимида техник, декоратив ва ландшафт ёритиш тизимлари, саноат объектларини ёритиш қурилмалари, ёруғлик-техникавий лойиҳалаш ва дизайн хизматлари, LED технологиялари, ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш учун зарур хомашё ва материаллар билан танишиш мумкин. “Кабеллар. Симлар. Арматура” бўлимида 10 кВдан 35 кВгача кучланишга мўлжалланган кабеллар, электр узатиш ҳаво линиялари, изоляцияланган симлар, оптик толали кабеллар бевосита ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф этилмоқда. 

    “UzStroyExpo” қурилиш кўргазмасида ҳам замонавий ва сифатли нархлардаги маҳсулотлар намойиш этилмоқда. Кўргазма иштирокчилари қаторидан ўзининг ихтисослашган қурилиш техникаси, иситиш ускуналари, қурилиш ҳавозалари, видеокузатиш тизимлари, темир-бетон маҳсулотлари, брусчаткалар, лифт ускуналари ва бошқа маҳсулотларини харидорлар эътиборига ҳавола этиш мақсадида келган маҳаллий ва хорижий компаниялар ўрин олган. 

    Кўргазма компанияларга қурилиш соҳасидаги янги ғояларни намойиш этиш имконини бермоқда. Зеро, мамлакатимизда бунёдкорлик ишлари кўлами кенгайиб, қурилиш материалларига бўлган талаб ҳамда уларни ишлаб чиқариш ҳажми тобора ошмоқда. Бугун шаҳару қишлоқларимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари самаралари кенг ва равон йўллар, замонавий кўприклар, юксак меъморий ечимга эга маҳобатли иморатлар, шинам уй-жойлар, миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган иншоотларда ўз ифодасини топаётир. 

    “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компаниясидан олинган маълумотга кўра, юртимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи олти мингдан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда. Йилига 10 миллион квадрат метр ойна тайёрловчи “Кварц”, 60 минг тонна қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқарувчи “Бухорогипс”, 20 миллион квадрат метр гипсокартон тайёрлаш қувватига эга “Кнауф Гипс Бухоро”, 3,5 миллион квадрат метр сопол плиткалари ишлаб чиқарувчи “Moderna Ceramic Industries Fergana” каби корхоналар шулар жумласидандир. 

    Кўргазмада илк бор иштирок этаётган «Miarka invest» масъулияти чекланган жамияти Марказий Осиёда ёғоч-каркас технологияси бўйича модулли уй қурилиши соҳасига ихтисослашган корхонадир. 2009 йилда ташкил этилган корхона ўтган даврда ҳудудларда беш минг квадрат метрда уй қуриш юмушларини бажарди. 

    – Уйларнинг экологик тоза материаллардан тайёрлангани, мебель, маиший техника ва сантехника жиҳозлари билан таъминлангани бизга маъқул келди, – дейди Қашқадарё вилоятидаги “Қувончбек бунёдкор” жамияти раҳбари Сирожиддин Тўхтаев. – Зилзилага бардошли, энергиятежамкор, енгил конструкцияли бу уйлар ҳар жиҳатдан замонавий ва қулай. 

    Қурилиш, пардозлаш, фасад, материаллар ва керамика бўлими иштирокчилари сафи ўтган йилдагига нисбатан анча кенгайган бўлса, “Интерьер дизайни ва мебель” бўлими янада оммалашиб бормоқда. Унда ламинацияланган пол усти қопламалари ишлаб чиқарувчи “Woodman Group” (Ўзбекистон), ёғоч-пайраха плиталари, MDF ва HDF плиталари, ламинацияланган поллар ва девор панеллари, ОСП қурилиш плиталари ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда илғор “Кроношпан” (Россия), Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб мебель ишлаб чиқаришни йўлга қўйган “Кенг макон” компаниялари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. 

    – Ҳозир ўнга яқин қурилиш ташкилоти билан шартнома имзоладик, – дейди “NLS Dekor” корхонаси мутахассиси Нодир Каримов. – Биноларнинг ташқи фасади учун тайёрланадиган маҳсулотларимиз тури юздан ортиқ. Инновацион ишланма сифатида тайёр маҳсулотлар билан бирга пенопласт материалларни турли кўринишда кесиш ва шакл беришда қўл келувчи ускунани ҳам буюртма асосида етказиб беришни йўлга қўйдик. 

    Кўргазма залларида намойиш қилинаётган маҳсулотлар ва тадбирнинг умумий руҳи мамлакатимизнинг ушбу йўналишдаги халқаро ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётганини намоён этмоқда. 

    Манба: uza.uz

     

    22.09.2016

    12:35

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06