• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 323 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (ID-61061)  лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

    Бироқ, унда мазкур мақсадга қарама-қарши ўлароқ бизнес учун маъмурий юкнинг ортиши ва асоссиз бюрократик тўсиқларнинг юзага келишига олиб келадиган, шунингдек, тор доира манфаатларини илгари суришни назарда тутувчи бир қатор нормалар киритилган.

    Хусусан, лойиҳа 1- ва 4-бандларида паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини фақатгина “my.vetgov.uz” сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда белгиланган тартибдаги мезонларга мос келувчи паррандачилик хўжаликларига бериш ҳамда товар хом ашё биржасидаги савдоларда фақат “my.vetgov.uz” сайтида рўйхатдан ўтган паррандачилик хўжаликлари қатнашиши белгиланмоқда.

    Аввало, бундай тартибни жорий этиш зарурати лойиҳа ижрочиси томонидан асослантирилмаган, шунингдек бунга сабаб бўлган ҳолатлар келтирилмаган.

    Кўриниб турибдики, бу орқали тадбиркорлик субъектларига нисбатан имтиёзлардан фойдаланишда ортиқча мажбурият, яъни “my.vetgov.uz” сайтида рўйхатдан ўтиш юклатилмоқда.

    Бироқ, бу янги тартиб тадбиркорлик фаолиятига ортиқча аралашишга, бизнес учун маъмурий юкнинг ортиши ва асоссиз бюрократик тўсиқларнинг юзага келишига сабаб бўлади.

    Бу эса, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш борасида бюрократик тўсиқлар ҳамда турли хил суиистеъмолчиликларга йўл очиб бериши мумкин.

    Шу боис, тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ажратиш, енгилликлар бериш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланишда “my.vetgov.uz” сайтида рўйхатдан ўтганлик талабининг жорий этилиши мутлақо мақсадга мувофиқ эмас.

    2. Лойиҳа 11-банди учинчи хатбошига кўра, “2022 йил 15 майдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар “Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун давлат томонидан ажратиладиган субсидия миқдори 12 минг сўм этиб белгилансин”.

    Бунда, субсидияларнинг фақат “Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига ажратилиши назарда тутилмоқда.

    Аммо, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 31.05.2018 й.даги ПҚ-3756-сонли Қарори 2-банди иккинчи хатбошига кўра, “солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (кейинги ўринларда имтиёзлар деб юритилади) қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан умуман тармоқлар, фаолият соҳалари, ҳудудлар учун берилади, шунингдек, аниқ мақсадга эга бўлиши ҳамда аниқ ижтимоий, иқтисодий ва молиявий натижаларга эришишни таъминлаши зарур”, - деб белгиланган.

    Кўриниб турибдики, юқоридаги норма мазкур Қарор талабларига тўғридан-тўғри зид келмоқда.

    Шу билан бирга, фақат “Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига бу шаклдаги ҳуқуқларни бериш амалда коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларига шароит яратиб, рақобат муҳитининг кескин ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкин.

    Юқоридагиларни келиб чиқиб, субсидияларнинг фақат “Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига ажратилиши белгилаш мақсадга мувофиқ эмас..

    3. Лойиҳа 14-бандига кўра, “Паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғининг ҳисобот даври якунидаги салбий фарқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига асосан тезлаштирилган тартибда 7 кундан кечиктирмасдан қоплаб берилади ҳамда солиқ суммаси қоплаб берилгандан сўнг, камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилади”, - деб белгиланган.

    Кўринадики, бунда солиқ текширувларини ўтказиш, уни ўтказиш асослари билан боғлиқ нормалар назарда тутилмоқда.

    Бироқ, камерал солиқ текшируви, уни ўтказиш тартиби, асослари Солиқ кодекси (138-моддаси) билан тўлиқ тартибга солинган бўлиб, ушбу масалалар мазкур лойиҳанинг тартибга солиш предмети ҳисобланмайди.

    4. Лойиҳа 16-17-бандларига кўра:

    “Парранда касалликларини олдини олиш ва ташхис қўйишнинг замонавий усулларини мақбуллаштириш, паррандаларни озиқлантиришнинг илмий асосланган меъёрларини ишлаб чиқиш мақсадида “Паррандасаноат” уюшмаси ҳузурида “AVI-LAB” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Илмий ташхис лаборатория маркази (кейинги ўринларда – Марказ деб юритилади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

    Марказ Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тошкент шаҳри Қорақамиш массиви 2/4 уй манзили бўйича (барча бинолар мажмуалари 5-қавати) жойлашган биносида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин”.

    Таъкидлаш лозимки, бунда алоҳида бир МЧЖга тўғридан-тўғри енгилликлар берилиши назарда тутилмоқда.

    Шунингдек, лойиҳада мазкур МЧЖнинг алоҳида мақомда келтирилши уни бошқа тадбиркорлик субъектларига нисбатан афзал ҳолатга қўйиши мумкин.

    Ваҳолангки, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси билан айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериш таъқиқланган.

    Шунингдек, алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал имтиёзлар ҳамда преференциялар бериш амалиётидан воз кечиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги
    ПФ-5185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган.

    Таъкидлаш лозимки, алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга бу шаклдаги эксклюзив ҳуқуқларни бериш амалда коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларига шароит яратиб, рақобат муҳитининг кескин ёмонлашишига сабаб бўлади.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, лойиҳа 16-17-бандларини чиқариб ташлаш лозим.

    5. Қайд этиш лозимки, Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат томонидан субсидияларни ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларига ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш билан боғлиқ тадбирларга субсидия ажратиш босқичма - босқич аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформаси орқали амалга оширилиши белгиланган.

    Ушбуларни инобатга олган ҳолда, мазкур лойиҳани ҳам юқоридаги лойиҳа доирасида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

    18.05.2022

    09:26

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06