"Ўзбекистонда дориворчилик ва зираворчилик соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш" мавзусида семинар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрель, ПҚ-4670-сонли қарорига кўра Республикада сўнгги йилларда доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, доривор ва зиравор ўсимликлар етиштириладиган плантациялар ташкил этиш ва уларни қайта ишлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти Гулистон давлат университети “Доривор ўсимликлар ва ботаника” кафедраси талабалари ҳамда бир гуруҳ соҳага қизиқувчи ёшлар учун "Ўзбекистонда дориворчилик ва зираворчилик соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш" мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш” бўлими бош мутахассиси Ш.Хикматов ўз маързаси билан иштирок этди.
Тадбирда доривор ва зираворлар ўсимликларнинг етиштирилиши ва савдоси ва агро-туризм истиқболлари ҳамда ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар ва соҳани ривожлантиришга берилаётган имтиёзлар ҳақида керакли маълумотлар берилди.
Семинар якунида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни кўллаб-кувватлаш бўлими билан ҳамкорликда доривор ўсимликлар етиштирувчи ташаббускор субъектлар ва томорқа ер эгалари учун мўжалланган “Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом ашёларини тайёрлаш бўйича” малака ошириш ўқув курсини мувоффақиятли тамомлаган ўқувчиларга сертификатлар топширилди.
19.05.2022
15:30