Чуқур ҳамдардлик билдирилди.
Жорий йилнинг 19 май куни Савдо-саноат палатаси раҳбарияти вакиллари ССП раиси Д.Вахабов, раиснинг биринчи ўринбосари И.Жасимов Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этиш мақсадида Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасига ташриф буюрди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Саид Матар Султон ас-Сири ал-Камзи билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён президентлиги даврида Ўзбекистон ва БАА икки томонлама муносабатлари фаоллашгани ҳамда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.
Ўз навбатида, БААнинг дипломатик ваколатхонаси раҳбари ҳамдардлик сўзлари учун чуқур миннатдорлик ҳамда барча соҳаларда кенг кўламли икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Элчихонага ташрифи чоғида Д.Вахабов махсус таъзия китобида ёзув қолдирди.
19.05.2022
16:07