“Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш хартияси” мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш мақсадида, Қорақалпоғистонда семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг 2022 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган иш режасининг 21-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Савдо-саноат палата ҳамкорлигида жорий йилнинг 24 май куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ўртасида семинар ўтказилди.
Семинарда қатнашган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Ибадуллаев Бобур Камилжанович иштирокчиларга Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши Хартияси, унинг мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича ахборот берди.
Ўз нутқи давомида Б.Ибадуллаев Хартия қоидалари бизнес юритишда антикоррупцион маданиятни шакллантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий онгини ва қонунга итоаткорлигини оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, бизнес юритиш учун яратилаётган кенг имкониятлар, Хартияни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад ва унга қўшилиш тартиби ҳамда коррупция хавфларининг олдини олишдаги роли ҳақида иштирокчиларга атрофлича тушунтириш берди.
26.05.2022
15:19